16:22 / 04.06.2023
132

“Реал” Карим Бенземанинг кетишини расман эълон қилди

Фото: “Реал Мадрид”

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Карим Бензема мадридликлар клубини тарк этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Клуб баёнотида айтилишича, томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилган. “Реал” футболчининг кейинги фаолиятида омад тилаган.

Аввалроқ 35 ёшли футболчига Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубидан таклиф борлиги хабар қилинганди. Араб клуб Бенземага икки йиллик шартнома учун 200 миллион евро таклиф қилган.

Карим “Лион” тарбияланувчиси бўлиб, 2009 йилда “Реал” сафига келиб қўшилганди. Франциялик футболчи “Қироллик клуби” сафидаги 14 йил давомида 25 та совринга эга чиқди. Улар орасида 5 та Чемпионлар Лигаси соврини ва 4 та Ла Лига чемпионлиги бор. 2022 йилда Бензема “Олтин тўп”га эга чиқди.

Бензема Мадрид жамоаси сафида 647 та ўйин ўтказиб, 353 та гол уришга муваффақ бўлди. “Реал” тарихида фақат Криштиану Роналду (450) ундан кўп гол урган.

Жорий мавсум француз барча мусобақалар доирасида 42 та ўйин ўтказди ва 30 та гол урди.

Аввалроқ “Реал” Марко Асенсио, Эден Азар ва Мариано Диаснинг кетиши ҳақида маълум қилганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал” Карим Бенземанинг кетишини расман эълон қилди
ePN