15:35 / 05.06.2023
309

Владислав Хан 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Жамоам бугун жуда ёмон ўйнади"

Владислав Хан 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Жамоам бугун жуда ёмон ўйнади"

Аёллар чемпионати 9-тури доирасидаги "Севинч" - "Бухоро" учрашувида 10:0 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Владислав Хан ўз фикрларини билдирди.

"Чемпионат аутсайдерларидан бирига қарши майдонга тушдик, ростини айтаман жуда ҳам ёмон ўйнадик. Менимча ўйинга руҳан тайёрланиш қийин бўлгани учун, яхшиям ғалаба қозондик", - деди Владислав Хан.

- 9та ўйинда 60дан зиёд гол, бу "Севинч" рақиблардан кучлими ёки рақиблар савияси анча пастми?
- Ўз-ўзидан "Севинч" доим Ўзбекистоннинг энг яхши клубларидан бири бўлган. Бундан ташқари клубимиз президенти олдимизга шундай вазифа қўйган. Яъни қизиқарли бўлиши учун имкон қадар кўпроқ гол уришимиз керак.

- Одатда 1-рақамда дарвозабонларни кўрамиз, Тиловова бугун ҳимояда ўйнади. Бу нима билан боғлиқ?
- Лайло Тиловова анчадан буён ҳам дарвозада, ҳам марказий ҳимоячи сифатида ўйнаб келмоқда.

- Учрашув соат 18:00да бошланди, ҳаво ҳарорати анча баланд эди. Бу нозик хилқат вакилаларига таъсир қилмайдими?
- Йўқ, бунга кўникканмиз. Ўйин соат нечида бошланса бир кун аввал шу вақтда машғулот ўтказамиз ва мослашамиз. Ўзбекистонда иссиқдан нолиш тўғри бўлмайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Владислав Хан 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Жамоам бугун жуда ёмон ўйнади"