“Рома” раҳбарияти иккинчи уринишда ҳам жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқолмаган Жозе Моуриньо билан хайрлашмасликка қарор қилди.
Бу галги чемпионатда ҳам португалиялик мутахассис шогирдлари олтинчи ўриндан юқорига кўтарила олмади. Бундан ташқари, “Рома” Европа лигаси финалида Испаниянинг “Севилья” жамоасига пенальтилар сериясида мағлубиятга учради.
Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича, томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олган. Ёзда таркиб сезиларли даражада кучайтирилади. Моуриньо қайси позицияларга янги ижрочилар кераклиги ҳақидаги қарашларини раҳбариятга етказгани айтилмоқда.
Аслида Моуриньонинг амалдаги шартномаси яна бир йил давом этиши керак. Унинг олдига қўйилган вазифа ўзгармайди.
Тажрибали мураббий жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқишга учинчи маротаба уриниб кўради.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг