“Реал” жамоани тарк этган Карим Бензема ўрнига Англиянинг бугунги кундаги энг зўр ҳужумчиси Ҳарри Кейнни оладиган бўляпти.
Marca нашрнинг таъкидлашича, Ҳарри Кейн “Реал”га кўчиб ўтишга розилик берган. Шу ўринда, мадридликлар анчадан бери “Тоттенхэм” юлдузини ўз сафига чорлаб келаётган эди.
Marca нашри журналистлари “Тоттехэм” билан яна бир йиллик шартномаси қолган тўпурарнинг трансфери мадридликларга 80 миллион еврога тушиши мумкинлигини ёзмоқда.
Кейннинг ўзи совринлар учун курашадиган клубларга ўтмоқчи. Унга “Манчестер Юнайтед” таклиф юборган. “Тоттенхэм” хўжайини Даниэль Леви энг зўр футболчиси рақиб жамоага ўтиб кетмаслиги учун уни Англиядан ташқарига сотиб юбориши кутиляпти.
Ҳарри Кейн анча мураккаб саналган Англия футболида клублар миқёсида 514 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 307 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 80 та голли пас узатган.
Карим Бензема эса, фаолиятини анча эрта бошлаган ва 796 та учрашувда ўз ҳисобига 420 та гол ва 192 та ассист ёздириб қўйган.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг