08:21 / 08.06.2023
245

Лионель Месси фаолиятини “Интер Майами”да давом эттиради

Лионель Месси фаолиятини “Интер Майами”да давом эттиради

Фото: Getty images

Лионель Месси «Интер Майами»га ўтаётганини тасдиқлади.

«Майамига кўчиб ўтишга қарор қилдим. Келишув 100% ҳал қилинганми ёки нимадир етишмаяптими, ҳали ишончим комил эмас. Лекин фаолиятимни МЛСда давом эттиришга қарор қилдик», — дея ҳужумчининг сўзларини келтиради Diario Sport.

Месси «Интер Майами»га ўтишида пул асосий омил бўлмаганини айтди.

«Аслида молиявий масалалар мен учун ҳеч қачон муаммо ёки тўсиқ бўлмаган. Биз «Барса» билан шартномани муҳокама қилмадик. Ҳеч қандай расмий, ёзма таклиф йўқ эди. Ҳеч нарса йўқ эди. Ният бор эди, лекин олдинга силжий олмадик, пул ҳақида ҳам расман гаплашмадик.

Агар гап пулда бўлса, Арабистонга ёки бошқа жойга кетардим. Саудияликларнинг таклифи менга жуда катта пулдек туюлди ва ҳақиқат шуки, қарорим пул эмас, бошқа сабабларга кўра қабул қилинди», — дея Мессининг сўзларини келтиради Diario Sport.

Аввалроқ аргентиналик футболчининг собиқ клуби «Барса» ундан кутишни сўрагани, Саудия Арабистони вариантини эса Леонинг оиласи маъқулламагани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, англиялик собиқ футболчи Дэвид Бекҳэм «Интер Майами»нинг эгаларидан бири саналади. Клуб МЛС шарқий минтақасида 16 ўйиндан кейин 15 очко билан сўнгги 15-ўринни эгаллаб турибди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лионель Месси фаолиятини “Интер Майами”да давом эттиради
ePN