01:14 / 09.06.2023
541

U-20 ЖЧ. Шов-шувларга сабаб бўлган Исроил "етиб келди"!

U-20 ЖЧ. Шов-шувларга сабаб бўлган Исроил "етиб келди"!

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалидан ўрин олган Уругвай - Исроил баҳси бўлиб ўтди. Унда номинал мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дуарте да Силва томонидан 61-дақиқада киритилган гол беллашув тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа, Уругвай илк финалчига айланди. Иккинчи ярим финал баҳси эса бироздан сўнг старт олади. Унда Италия ҳамда Жанубий Корея термалари ўзаро куч синашади.

Уругвай U-20 — Исроил U-20 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 61 Дуарте да Силва.

Уругвай U-20 – Родригуез Лукас, Гонзалез Молино, Боселли Граф, Маттурро Ромеро, Диас, Соса (Феррари Малвиера, 46), Гарcиа Грана (Сири, 90), Чагас Диаз, Дуарте да Силва (Ҳоменченко Бианчи, 81), Де лос Сантос (де Ритис Серрентино, 86).

Исроил U-20 – Царфати, Фейнгольд (Бен Ҳаруш, 77), Исраелов, Ламкин, Ревиво, Мадмон (Бинямин, 72), Канcеполскй (Нави, 77), Абед (Ибраҳим Салман, 59), Шибли, Тургеман, Халайли (Сениор, 59).

Огоҳлантиришлар: Диас (31), Нави (82).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-20 ЖЧ. Шов-шувларга сабаб бўлган Исроил "етиб келди"!