date
views 226

Бензема нега Саудия клубига ўтганини айтди

Бензема нега Саудия клубига ўтганини айтди

Франциялик ҳужумчи Карим Бензема "Ал-Иттиҳод" клубига ўтиши сабаби ҳақида гапирди.

Клуб матбуот хизматига берган интервьюсида футболчи нима учун Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қарор қилгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Чунки мен мусулмонман ва бу мусулмон мамлакат. Мен ҳар доим шу ерда яшашни хоҳлаганман", - деди Бензема.

35 ёшли футболчининг “Ал-Иттиҳод” билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ, Карим янги клубида йилига 100 миллион эвро ишлаб олиши маълум бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бензема нега Саудия клубига ўтганини айтди