00:13 / 10.06.2023
339

Месси: “Барса”га боришни истамаган каттаконлар бор...

Месси: “Барса”га боришни истамаган каттаконлар бор...

“Интер Майами” футболчисига айланган Лионель Месси “Барселона”га трансфери нега ўхшамаганига изоҳ берди.

Таъкидлаш жоизки, кўпчилик аргентиналик юлдуз ўзини тарбиялаган клубга қайтишини кутганди. Амалда бундай бўлмади.

- “Барселона” раҳбариятида мени қайтишимни истамайдиган одамлар борлиги аниқ. Айнан ўшалар, кетишга мажбур бўлган пайтимда ҳам клубда қолишимга тўсқинлик қилган эди.

Кўпчилик каби мен ҳам қайтишимни кимлар хоҳлашини яхши биламан. Улар буни ошкора айтиб келади. Лекин раҳбарлар орасида мени клубда кўришни истамайдиган ва қайтишим “Барселона”га муаммо туғдиради, деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор, - деди Лионель Месси.

Лионель Месси ПСЖдан “Барселона”га ўтиш нияти бор эди. Бироқ, Каталония клуби раҳбарияти унга расмий таклиф билан чиқмади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси: “Барса”га боришни истамаган каттаконлар бор...
ePN