Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов "Norway Chess" мусобақасининг 9-турида Магнус Карлсен билан дона сурди.
Асосий вақтда дуранг қайд этилди. Армагедонда (олдинги тай-брейкларда ғолиб аниқланмаган тақдирда ўйналадиган ўйин) эса Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсендан устун келди. Қайд этилишича, мусобақада Магнус Карлсен бошқа рақиблари билан кечган армагедонда ғалаба қозониб келган, лекин Нодирбек билан бўлиб ўтган ўйин унга дуранг натижа олиб келди.
© Norway Chess
Норвегиянинг Ставангер шаҳрида бўлиб ўтган “Norway Chess” мусобақаси энг нуфузли классик шахмат турнирларидан бири ҳисобланади.
Мусобақа 9 турдан иборат бўлди. Унда Нодирбек Абдусатторов, Магнус Карлсен, Алиризо Фирузжа, Арян Тари, Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, Аниш Гири, Шаҳрияр Мамедяров, Уэсли Со ва Гукеш Доммаражу иштирок этишди.
© Norway Chess
Мусобақа якунланади. Унинг соврин жамғармаси 2,5 миллион кронни ташкил этади (тахминан 243 минг доллар). Ғолиб 750 минг крон (тахминан 67,6 минг доллар) олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди