Пеп Гвардиола иккита требл қайд этган биринчи мураббийга айланди

Бугунги ғалабадан сўнг Пеп Гвардиола иккита треблни амалга оширган тарихдаги биринчи мураббийга айланди.
Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" УЕФА Чемпионлар лигаси финалида "Интер"ни мағлубиятга учратди (1:0). Бундан ташқари "Манчестер Сити" жорий мавсум АПЛ ва Англия Кубоги ғолибига айланган эди.
Бунгача Гвардиола 2008/09 йилги мавсумда "Барселона" билан Чемпионлар лигаси, ЛаЛига ва Испания Кубогида зафар қучган эди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…