Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганидан кейин ўз фикрлари била ўртоқлашиб ўтди.
“Сити” Истанбулда “Интер”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Пеп учун бу 2011 йилдан бери турнирдаги биринчи ва фаолиятидаги учинчи ЕЧЛ соврини.
- Сиз ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Чарчаган. Сокин. Қониқарли. Бу ғалати кубокни ютиш жуда қийин! Ушбу турнир танга ташлашга ўхшайди. Бироқ биз ҳаммасига тайёр эдик.
Нега "Сити" бунчалик яхши?
- Ўйлайманки, биз жарима майдончасида бироз яхшироқ ҳимояланамиз. Ҳатто хато қилсак ҳам. Биз ишончлироқ кўриндик.
Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмасди ва буни тан оламиз. Қачондир яна финалда дуч келсак, энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз мумкин.
- Кейинги ютуқлар ҳақида нима дея оласиз?
Энди келаси мавсум ҳақида ўйлашга кучим йўқ", - деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг