22:30 / 11.06.2023
257

CAFA Nations Cup—2023. Ўзбекистон терма жамоаси Ўмонни йирик ҳисобда мағлуб этди

CAFA Nations Cup—2023. Ўзбекистон терма жамоаси Ўмонни йирик ҳисобда мағлуб этди

"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичи илк туридан ўрин олган Ўзбекистон - Ўмон ўйини якунига етди. Унда вакилларимиз йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувда икки голга ҳам Жалолиддин Машарипов муаллифлик қилди. У дастлаб жарима зарбасидан ажойиб гол урган бўлса, кейинроқ Сайфиевнинг узатмасидан сўнг Жалолиддин тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Учинчи гол эса Ҳожиакбар Алижонов номига қайд этилди.

[media=https://twitter.com/ShuhratRazzakov/status/1667949158937001986?s=20]

Шу тариқа, вакилларимиз 3 очко тўплаб, гуруҳда 1-ўринга чиқиб олди.

Ўзбекистон - Ўмон - 3:0 
Голлар: Жалолиддин Машарипов 7, - 1:0 (жарима тўпи). Жалолиддин Машарипов 24, - 2:0 (Фарруҳ Сайфиев). Ҳожиакбар Алижонов 89, - 3:0 (Ҳожимат Эркинов).

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 10.Жалолиддин Машарипов (25.Ҳожимат Эркинов, 60), 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Фарруҳ Сайфиев (5.Абдуқодир Ҳусанов, 83), 7.Отабек Шукуров, 8.Жамшид Искандеров (17.Сардор Собирхўжаев, 60), 9.Одилжон Ҳамробеков (23.Жасурбек Яхшибоев, 73), 11.Остон Ўрунов (26.Аббосбек Файзуллаев, 73), 13.Шерзод Насруллаев, 15.Умарбек Эшмуродов, 18.Абдулла Абдуллаев.
Захира: 2.Алибек Давронов, 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 19.Азизбек Турғунбоев, 20.Акмал Мозговой, 22.Дилшод Саитов, 24.Бобир Абдихолиқов.

Ўмон: 1.Иброҳим Ал Муҳайни, 4.Аршад Ал Алави (11.Абдуллоҳ Фаваз, 46), 5.Жума Ал Хабси, 6.Аҳмад Ал Ҳамиси, 7.Иссам Ал Сабҳи (19.Маҳмуд Ал Мушаифри, 65), 8.Зоҳир Акбари (21.Абдул Раҳмон Ал Мушаифри, 85), 9.Умар Ал Малки (12.Муҳсин Ал Ғассани, 46), 10.Жамил Ал Яҳмади, 14.Аҳмад Ал Кааби, 20.Салаҳ Ал Яҳёи, 23.Ғариб Ал Саади.
Захира: 2.Самиҳ Ал Ҳамрашди, , 13.Аҳмад Ал Матруши, 15.Мусааб Ал Мамари, 16.Холид Ал Браики, 18.Фаиз Ал Рушеиди, 22.Аҳмад Ал Раваҳи.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » CAFA Nations Cup—2023. Ўзбекистон терма жамоаси Ўмонни йирик ҳисобда мағлуб этди
ePN