Хабар берганимиздек, 16 июнь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена"да Lift Promotions компанияси томонидан ташкил этиладиган профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Ушбу кечада ҳамюртларимиз билан бир қаторда, Британия, Қозоғистон, Чехия каби давлатлардан келган боксчилар жанг ўтказишади.
Бокс оқшоми жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган:
Асосий жанг
63,5 кг: Мужибилло Турсунов (Ўзбекистон) - Дилшат Нурим (Қозоғистон) WBC Asia минтақавий камари учун
53,5 кг: Пол Батлер (Б.Британия) - TBA
53,5 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов (Ўзбекистон)- Нурлан Сабиров (Қозоғистон) WBA Asia South минтақавий камари учун
57,1 кг: Жо МакГрил (Британия) - Жоэл Санчес (Никарагуа)
72,5 кг: Гран-при ярим финал жанглари, қуръа ташлаш йўли билан:
Анвар Туропов (Ўзбекистон)
Исломбек Мўминов (Ўзбекистон)
Берекет Таиров (Қозоғистон)
Сухроб Қаюмов (Ўзбекистон)
58,9 кг: Стивен Каирнс (Ирландия) - Мишел Дуфек (Чехия)
79,3 кг вазнда гран-при турнири чорак финал жанглари.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг