13:22 / 13.06.2023
123

Мбаппе “ПСЖ” раҳбариятига 2024 йил жамоани тарк этиши ёзилган хат юборди

Фото: Getty Images

“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Париж клуби билан амалдаги шартномасини узайтирмайди. Футболчининг жамоа билан ҳозирги келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва унда битимни яна бир мавсумга узайтириш банди бор.

Get French Football News хабарига кўра, футболчи 12 июнь куни клуб раҳбариятига расмий хат юборган ва унда Мбаппе ҳар қандай ҳолатда ҳам шартномани узайтириш бандини фаоллаштирмаслиги ҳақида маълум қилган.

“ПСЖ” раҳбарияти бу хат ҳақида биринчи бўлиб француз журналистларидан эшитган. Маълум бўлишича, хат Париж клубига етиб боргунга қадар унинг нусхаси журналистлар қўлида бўлган, дея хабар қилмоқда The New York Times.

Эндиликда “ПСЖ” олида иккита йўл қолмоқда: футболчини бу ёзда сотиш ёки келаси йил текинга қўйиб юбориш. The Telegraph журналисти Жейсон Бертга кўра, парижликлар Мбаппени трансферга қўйган.

Cadena SER маълумотларига кўра, “ПСЖ” ҳақидатда Килианни сотишга тайёр, бироқ “Реал”га эмас.

Айрим хабарларда айтилишича, Мадрид клуби раҳбарияти Мбаппе бу ҳаракатни амалга оширишини анча аввал билган.

2022 йил ёзида Килиан эркин агент сифатида “Реал”га ўтиши мумкин эди, бироқ сўнгги лаҳзаларда “ПСЖ” билан шартномасини узайтириб, жамоада қолишни маъқул кўрган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе “ПСЖ” раҳбариятига 2024 йил жамоани тарк этиши ёзилган хат юборди