date

Америка Кубоги: Аргентина АҚШни йирик ҳисобда енгиб финалга чиқди

Америка Кубоги: Аргентина АҚШни йирик ҳисобда енгиб финалга чиқди

Америка Кубогида ярим финал босқичининг биринчи учрашуви ўтказилди. АҚШда кечаётган турнир ярим финалида мезбонлар Аргентинага қарши майдонга чиқишди ва йирик ҳисобда ютқазишди, дейилади "Кун" нашрида.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ аргентиналиклар ҳужумчиси Эсекьель Лавесси Мессининг пасини голга айлантириб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим ўрталарида Мессининг ўзи жарима зарбаси орқали жамоаси устунлигини оширди - 2:0.

Иккинчи бўлимда эса Гонсало Игуаин яна 2та гол билан ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 4:0.

Шу тариқа, Аргентина терма жамоаси 28-марта Америка Кубоги финалига чиқди. Жамоа энди 15-соврин учун ҳаракат қилади.

Ярим финалнинг иккинчи учрашуви Тошкент вақти билан 23 июнь куни, соат 05:00да бошланади. Бу учрашув Колумбия ҳамда турнирнинг амалдаги ғолиби Чили ўртасида ўтказилади.

Учинчи ўрин учун баҳс 26 июнга, финал 27 июнга белгиланган.

АҚШ – Аргентина 0:4 (0:2, 0:2)
Голлар: 0:1 – 3 Лавесси, 0:2 – 32 Месси, 0:3 – 50 Игуаин, 0:4 – 86 Игуаин.
АҚШ – Гьюзан, Йедлин, Кэмерон, Брукс, Джонсон, Зардес, Брэдли, Беккерман (Бирнбаум, 60), Зуси, Вондоловски (Пулишич, 46), Демпси (Нагбе, 78).
Аргентина – Ромеро, Меркадо, Отаменди, Фунес Мори, Рохо (Куэста, 84), Фернандес (Биглия, 59), Маскерано, Банега, Месси, Игуаин, Лавесси (Ламела, 67).
Огоҳлантиришлар: Вондоловски (31).
[media=https://youtu.be/SWSVOcq-KMI]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Америка Кубоги: Аргентина АҚШни йирик ҳисобда енгиб финалга чиқди