Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Миллатлар лигасининг финалига йўл олганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Жамоа аъзоларини барчасини табриклайман. Бу бутун Хорватиянинг ғалабаси. Голландия терма жамоасини ўз майдонида 4:2 ҳисобида мағлуб этиш — катта муваффақият. Бизда яна бир медаль бор. Биз бунга лойиқмиз. Бу Хорватия терма жамоасининг асосий ғалабаларидан биридир. Голландияни ўз стадионида мағлуб этдик. Бу албатта тарихий ғалаба.
Финалда ким билан ўйнашимизни фарқи йўқ. Ҳозирча бироз байрам қиламиз, кейин бироз дам оламиз. Кейинги рақиб ким бўлиши муҳим эмас, фақат Хорватия муҳим. Бизга олтин керак. Бу бизда йўқ ягона медаль: Бизда кумуш, бронза бор, энди биз йўқ бўлган олтинни қўлга киритиш ниятидамиз”, — деди Далич.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг