“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини “ПСЖ”да давом эттириши мумкин.
Get French Football News нашрининг хабар қилишича, Париж клуби президенти Носсир ал-Ҳелайфи 31 ёшли футболчи билан Марокашда учрашган. Улар Жаҳон Чемпионатидан кейин мунтазам суҳбат қуриб туради, дейилади хабарда.
“ПСЖ” раҳбарияти Салоҳга жамоани тарк этган Лионель Мессининг ўринбосари сифатида қарамоқда. Бироқ мисрлик футболчини олиб келиш осон бўлмайди.
Салоҳнинг “қизиллар” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ортда қолган мавсум футболчи АПЛда 38 та ўйин ўтказиб, 19 гол ва 12 та голли узатма муаллифига айланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар