21:59 / 16.06.2023
191

CAFA Nations Cup 2023. Эрон Қирғиз Республикасини мағлуб этиб, гуруҳда биринчи бўлди

CAFA Nations Cup 2023. Эрон Қирғиз Республикасини мағлуб этиб, гуруҳда биринчи бўлди

CAFA Nations Cup 2023 "B" гуруҳи босқичи доирасидаги учрашув якунланди.

Эрон терма жамоаси CAFA Nations Cup 2023 турнири доирасидаги гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Қирғиз Республикасини йирик — 5:1 ҳисобида мағлуб этди ва 6 очко билан "B" гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритиб, финал йўлланмасига эга чиқди. Ҳал қилувчи баҳсда форслар "А" гуруҳи ғолиблигини муддатидан аввал қшлга киритган Ўзбекистон билан куч синашади. Учрашув 20 июнь куни 20:30 да старт олади. Қирғиз Республикаси эса 3-ўрин учун "А" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан беллашади.

Қирғиз Республикаси — Эрон 1:5

Голлар: Меҳди Тареми, 34 (0:1), Меҳди Тареми, 39 (0:2), Мирлан Мурзаев, 52 (1:2), Меҳди Тареми, 56 (1:3), Сердар Азмун, 66 (1:4), Сердар Азмун, 79 (1:5)

Қирғиз Республикаси: Коченков, Кичин, Браузман, Мурзаев, Абдураҳмонов, Мамиралиев, Алиқулов, Қайрат Жиргалбек ўғли, Атабаев, Жумашев, Шукуров.

Эрон: Бейранванд, Ризаян, Пуралиганжи, Ҳуссайни, Нурафкан, Жаҳонбахш (Азмун, 62) Чашми, М.Карими, Тораби, Асади, Меҳди Тареми.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » CAFA Nations Cup 2023. Эрон Қирғиз Республикасини мағлуб этиб, гуруҳда биринчи бўлди
ePN