Пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена" мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Оқшомнинг марказий жангида ўзбекистонлик Мужибилло Турсунов WBC Central Asia минтақавий камари учун қозоғистонлик Дилшат Нурим билан тўқнаш келди ва ғалабага эришди.
Мазкур саҳифа орқали оқшомдаги барча жанг натижалари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
(ажратиб кўрсатилган боксчилар ғалабага эришди)
Биринчи ярим ўрта вазнда (63,5 кг) Гран-При финали ҳамда WBC Asia камари учун: Мужибилло Турсунов (Ўзбекистон) - Дилшат Нурим (Қозоғистон) (8-раунд якунига кўра, ҳакамларнинг якдил қарори билан).
Энг енгил вазнда (56,2 кг) WBA Asia South камари учун: Миразиз Мирзахалилов (Ўзбекистон) - Нурслан Сабиров (Қозоғистон) (4-раундда техник нокаут) - Мирзахалилов WBA South Asia камарини қўлга киритди.
Энг енгил вазнда (56,2 кг): Пол Батлер (Буюк Британия) - Жейсон Луна (Испания), (1-раундда техник нокаут).
Биринчи ўрта вазнда (69,8 кг): Ян Маркос (Куба) - Омир Родригес (Панама), (8 раунд ҳисобига кўра, ҳакамлар қарори билан).
Ўрта вазн тоифасида (72,5 кг) Гран-При турнирининг 1/2 финал жанглари:
Исломбек Мўминов (Ўзбекистон) - Суҳроб Қаюмов (Ўзбекистон), (7 раунд ҳисобига кўра, ҳакамлар қарори билан).
Анвар Туропов (Ўзбекистон) - Берекет Таиров (Қозоғистон), (7 раунд ҳисобига кўра, ҳакамлар қарори билан).
Оралиқ вазн (62,1 кг): Стивен Кейрнс (Ирландия) - Мишель Дуфек (Чехия), (1-раундда техник нокаут билан).
Ярим оғир вазнда (79,3 кг) Гран-При турнирининг 1/4 финал жуфтликлари:
Михаил Коханчик (Қозоғистон) - Жалолудин Муҳаммади (Тожикистон), (1-раундда техник нокаут билан).
Адилет Батиралиев (Қозоғистон) - Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон), (Рақиб бурчаги 3-раунддан сўнг жангни давом эттирмади).
Артём Пчельяков (Қозоғистон) - Жамшидбек Тожибоев (Ўзбекистон), (6 раунд ҳисобига кўра, ҳакамлар қарори билан).
Содиқ Назриев (Тожикистон) - Шуҳрат Абдуллаев (Ўзбекистон), (1-раундда техник нокаут билан).
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг