17:29 / 17.06.2023
148

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон илк турда Япония билан дуранг ўйнади

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон илк турда Япония билан дуранг ўйнади

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган Япония - Ўзбекистон баҳси якунланди. Унда вакилларимиз 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Рақибларнинг голи 8-дақиқада киритилди. Қанотдан ошириб берилган тўпга Ютака Мичиваки боши билан зарба берди ва посбонимизни доғда қолдирди. 80-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Амирбек Саидов аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклади - 1:1.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз 2-турни 3 кундан кейин 20 июнда ўтказади. Шу санада Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдларига Ҳиндистон термаси рақиблик қилади. Беллашув 17:00 да старт олиши кўзда тутилган.

Япония U-17 - Ўзбекистон U-17 - 1:1
Голлар: Ютака Мичиваки 8, - 1:0. Амирбек Саидов 83, - 1:1.

Япония U-17: 1.Гото Ватару, 2.Харуто Матсумото, 3.Кейта Косуги, 4.Каито Цучия, 5.Шуто Нагано, 6.Рюносуке Яда, 9.Ютака Мичиваки (11.Ренто Такаока, 69), 10.Рюносуке Сато, 13.Юмеки Йошинага (20.Гакуто Кавамура, 60), 14.Гаку Навата (7.Шунго Сугиура, 69), 15.Жои Ямамото.
Захира: 8.Кохеи Мочизуки, 12.Т.Канбаяши, 16.Котаро Хонда, 17.Шотаро Шибата, 18.Хироши Таро Накажима, 19.Даики Миягава, 21.Гота Ямагучи, 22.Юя Куроки, 23.Р.Араки.

Ўзбекистон U-17: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Озод Ўктамов, 7.Лазизбек Мирзаев (2.Аминбек Ёқубов, 87), 8.Беҳруз Шукуруллаев (11.Қувонч Абраев, 46) (16.Муҳаммадали Реимов, 74), 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев, 17.Оллоберган Каримов, 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Ойбек Ўрмонжонов (9.Амирбек Саидов, 74), 23.Дилшод Абдуллаев (3.Муҳаммад Бобур Каримов, 59).
Захира: 1.Диёр Тўлабоев, 12.Асилбек Нўмонов, 4.Асрор Отахонов, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 15.Абдулҳамид Икромов, 18.Николас Акопов, 22.Мамадалихон Олимов.

Огоҳлантиришлар: Каито Цучия 16, Оллоберган Каримов 29.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон илк турда Япония билан дуранг ўйнади
ePN