22:34 / 17.06.2023
291

CAFA Nation's Cup-2023. Ўзбекистон Тожикистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

CAFA Nation's Cup-2023. Ўзбекистон Тожикистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Тожикистон ўйини якунига етди. Унда вакилларимиз йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувда голларга Жасур Яхшибоев, Элдор Шомуродов (пенальти), Аббос Файзуллаев, Хожимат Эркинов ва Остон Ўрунов (пенальти) муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голини Парвиз Умарбоев жарима зарбасидан киритди.

Шу тариқа, вакилларимиз юз фозлик натижа қайд этди ва умумий 9 очко тўплади. Энди 20 июнь санасида терма жамоамиз Эронга қарши ҳал қилувчи финал баҳсида майдонга тушади.

Ўзбекистон - Тожикистон 5:1

Голлар: Парвизжон Умарбаев, 13 (0:1), Жасур Яхшибоев, 53 (1:1), Элдор Шомуродов, 56 (2:1), Аббосбек Файзуллаев, 73 (3:1), Ҳожимат Эркинов, 83 (4:1), Остон Ўрунов, 90+6 (5:1)

Ўзбекистон: 16.Ботирали Эргашев, 2.Алибек Давронов, 5.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Иброҳим Халил Йўлдошев, 8.Жамшид Искандеров, 18.Абдулла Абдуллаев, 20.Акмал Мозговой, 22.Дилшод Саитов, 23.Жасур Яхшибоев, 24.Бобир Абдихолиқов, 27.Жамшид Болтабоев.

Тожикистон: 1.Рустам Ятимов, 2.Зоир Жўрабоев, 5.Манучеҳр Сафаров, 6.Ваҳдат Ханонов, 7.Парвизжон Умарбаев, 8.Амирбек Жўрабоев, 10.Алишер Жалилов, 15.Шервони Мабатшоев, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Ахтам Назаров, 21.Манучеҳр Жалилов.

Огоҳлантириш: Ваҳдат Ханонов (28), Иброҳим Халил Йўлдошев (38), Парвизжон Умарбаев (41), Манучеҳр Сафаров (42), Эҳсони Паншанбе (59)


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » CAFA Nation's Cup-2023. Ўзбекистон Тожикистонни йирик ҳисобда мағлуб этди
ePN