CAFA Nation's Cup-2023 турнирининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Тожикистон учрашувидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Владо Радманович матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Икки хил тайм гувоҳига айландик. Ўз дарвозамиздан дастлаб гол ўтказиб юборганимизга қарамай, йигитларда ўзига бўлган ишонч камаймади. Тайм бошида ўзгаришлар амалга оширдик ва бу ўзини оқлади. Ўйлашимча, ҳақли ғалабага эришдик. Бугун камроқ ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларга имкон беришга ҳаракат қилдик.
Элдор Шомуродов: Биринчи бўлимда жаримадан гол ўтказиб юборганимизга қарамай, ёмон ўйин кўрсатмадик. Иккинчи бўлимда эса темпни ошира олдик ва якунда ғалаба қозондик.
— Катанецнинг аҳволи қандай? У финалга етиб кела оладими?
В.Р: Биз у билан домий алоқадамиз. Катанецнинг аҳволи яхши. Яқинда унинг ўғли Словениядан етиб келди. Унинг айтишича, Сречконинг саломатлиги яхши.
— Эроннинг кучли томонлари нимада?
— Шахсан Эронни яхши биламан. Ироқ терма жамоасида ишлаган пайтимиз улар билан уч маротаба тўқнаш келганмиз. Ўйлашимча, имкониятлар 60/40, устунлик бизда.
— Финалда ҳам таркиб борасида ротация кўришимиз мумкинми?
— Ҳал қилувчи ўйин муҳим аҳамиятга эга бўлгани боис унда асосий таркиб майдонга тушади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг