UEFA миллатлар лигаси 3-ўрин учун бўлиб ўтган Нидерландия - Италия баҳси 2:3 ҳисобида якун топди. Унда италияликлар ғалабани қўлга киритди ва мусобақанинг бронза медалларига эга чиқди.
"Скуадра Адзурра" сафида голларга Димарко, Фраттези ва Кьеза муаллифлик қилди. Нидерландиянинг икки голини Бергвейн ва Вейналдум киритди.
Маълумот ўрнида, бугун тунги соат 23:45 да Миллатлар лигасининг финал ўйини старт олади. Унда Хорватия Испания билан куч синашади.
Нидерландия – Италия 2:3 (0:2, 2:1)
Голлар: 0:1 – 6 Димарко, 0:2 – 20 Фраттези, 1:2 – 68 Бергвейн, 1:3 – 72 Кьеза, 2:3 – 89 Вейналдум.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб борингНидерландия – Бейло, Думфрис, ван Дейк, Гертрюйда (Вейналдум, 46), Аке, де Йонг, Ланг (Вегорст, 46), Виффер (Верман, 76), Симонс (Копмейнерс, 63), Гакпо, Мален (Бергвейн, 46).
Италия – Доннарумма, Толои, Ачерби, Буонджорно, Димарко (Спинаццола, 74), Верратти (Барелла, 85), Кристанте, Фраттези, Распадори (Кьеза, 63), Ретеги (Пеллегрини, 85), Ньонто (Дзаньоло, 64).
Огоҳлантиришлар: Димарко (34), Барелла (90), Вегорст (90), Ачерби (90).