Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рома" клуби форварди Элдор Шомуродов кичик интервью берди.
"Мен "Ростов"ни кузатиб бораман, аммо Карпин билан гаплашганимга анча бўлди. Албатта керак бўлса менда унинг рақами бор, қўнғироқ қилишим мумкин. Улар янги мавсумда кучли учликка кира олади.
"CAFA Nation's Cup" турнири ҳақида: "Биз Уммон, Туркманистон ва Тожикистонга қарши ўйнадик, финалда Эрон билан ўйнаймиз. Улар қанчалик жиддий рақиб эканлигини ҳамма тушуниб турибди. Аммо биз уйда, ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз ва уларни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.
"Рома"даги келажаги ҳақида: "Специя"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмадим, афсуски барчаси биз хоҳлагандек бўлмади ва клуб "B" серияга тушиб кетди. Ҳозирда клуб билан ижара шартномам тугаган. Барчаси қачон ҳал бўлишини билмайман, ҳаммаси таътилдан клубга қайтгандан сўнг аниқ бўлади".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси эртага "CAFA Nation's Cup" финалида Эрон билан ўйнайди. Учрашув "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг