00:43 / 20.06.2023
797

Шомуродов бошқача ўйнайди!

Шомуродов бошқача ўйнайди!

“Специя” мавсув якунига кўра, А Сериядан тушиб кетган бўлса-да, клуб матбуот хизмати ўз мамлакатлари терма жамоаларидан чақирув олган футболчиларнинг халқаро фаолиятини кузатиб бормоқда.

Хусусан, Элдор Шомуродов энди “Специя” либосида қайта майдонга тушмаса-да, клуб ижара шартномаси 30 июнгача давом этишини ионобатга олиб, легионеримиз фаолиятига оид янгиликларни ҳам ёритиб боряпти.

“Специя”нинг бир неча футболчиси ўз юрти терма жамоалари ўйинига жалб қилинди. Матбуот хизмати маълумотига кўра, январда олиб келинган ҳужумчи Раймонд Кроллис Латвия терма жамоаси сафида Туркия футболчиларига қарши бир неча дақиқа ўйнади. “Евро-2024” саралаш турнири доирасидаги ушбу голларга бой бўлган ўйин 3:2 ҳисобида турклар фойдасига ҳал бўлди.

Қитъа чемпионатининг саралаш турнири Итан Ампаду 90 дақиқа ҳаракат кеилган Уэльс футболчилари учун ҳам омадсиз якунланди. Уэльсликлар ўз майдонида Арманистонга 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Лигурия клуби вакиллари Пшемислав Вишневски ва дарвозабон Бартломей Дроговски захирада қолдирилган беллашувда Польша терма жамоаси  Германия футболчиларини доғда қолдирди. Ягона гол “Специя”нинг собиқ футболчиси Якуб Кивиор ҳисобига ёзилди. Қизиғи шундаки, Кивиор Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтгунга қадар “Специя”да 14-рақамда тўп тепган. Элдор Шомуродов январда жамоа сафига қўшилганда унга Кивиордан бўшаган рақам берилган.

Клуб сайти Элдор Шомуродов Туркманистон ва Тожикистон терма жамоаларига қарши ўтказилган учрашувлар учта гол урганини ёзди.

Яна бир нуфузли манба – calciospezia.it  сайти Элдор Шомуродовнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида бошқача ўйнашига эътибор қаратди.

Сайт журналисти Гвидо Лоренцелли “Специя”да 17 та учрашувда битта гол урган ўзбек ҳужумчисининг терма жамоадаги самарадорлиги юқори эканини алоҳида таъкидлади.

Шомуродов терма жамоада умуман бошқа футболчига айланади. Туркманистон терма жамоаси дарвозасига киритган дублидан кейин “ўзбек Месси”си Тожикистон посбонини ожиз қолдириб, терма жамоасининг 5:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Эътибор беринг, Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси либосида “Специя”дагидан умуман бошқача ўйнайди, - деб ёзди Гвидо Лоренцелли.

Элдор Шомуродов Тошкент ва Бишкек шаҳарлари мезбонлик қилаётган янги мусобақа – "CAFA Nation's Cup" турнирида иккита учрашувда учта гол урганидан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурарга айланди.

Ҳозиргача 27 ёшли форвард 64 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 37 маротаба ишғол қилган.

Энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 июнь куни "CAFA Nation's Cup" турнири финалида Эрон футболчилари билан куч синашади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов бошқача ўйнайди!
ePN