14:26 / 21.06.2023
123

Расман: “Ал-Иттиҳод” Нголо Кантени ўз сафига қўшиб олди

Фото: Twitter/@ittihad

“Челси” ярим ҳимоячиси Нголо Канте фаолиятини Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоасида давом эттиради.

32 ёшли франциялик футболчи Саудия Арабистони чемпиони билан шартнома имзолади. Клуб футболчини июль ойида расман таништириши кутилмоқда. Келишув шартлари ҳақида расмий маълумот йўқ.

Фабрицио Романо хабарига кўра, Канте араб клуби билан 2027 йилга қадар мўлжалланган битим имзолаган. Унинг маоши йилига 25 миллион еврони ташкил қилади.

Тўрт йил давомида 100 миллион евро маошдан ташқари Канте тижорий келишувлар ва имиж ҳуқуқи билан боғлиқ шартномалардан ҳам улуш олади.

Аввалроқ “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема “Ал-Иттиҳод” сафига келиб қўшилганди.

Канте “Челси”да 7 йил фаолият юритди. Бу вақт ичида Нголо 6 та соврин ютди: АПЛ, Англия Кубоги, Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати. Канте “Лестер” сафида ҳам Премьер Лига ғолиблигини қўлга киритган. Шунингдек, Франция терма жамоаси билан 2018 йилги мундиал ғолибига айланганди.

Канте 2022/23 йилнинг мавсумнинг катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборди. Франциялик футболчи АПЛ ўтган мавсумида бор-йўғи 7 та ўйин ўтказди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: “Ал-Иттиҳод” Нголо Кантени ўз сафига қўшиб олди