date
views 399

Саудия клуби Левандовскига қанча маош таклиф қилганини биласизми?

Саудия клуби Левандовскига қанча маош таклиф қилганини биласизми?

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтишни рад этди.

Meczyki.pl хабарига кўра, Саудия клубларидан бири 34 ёшли польшалик футболчининг агенти билан боғланган. Левандовскига йилига 150 миллион евро маош таклиф қилинган. Бироқ футболчининг ўзи бу трансферга қизиқмаган ва музокаралар олиб бормаган.

“Барселона” форварди ўтган мавсум Ла Лигада 34 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга ошириб, чемпионат тўпурари бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саудия клуби Левандовскига қанча маош таклиф қилганини биласизми?