2025 йилдан бошлаб клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 32 та жамоа иштирок этади

ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ўзгаришларни тасдиқлади. Унга кўра, 2025 йилдан буён турнирда 32 та жамоа иштирок этади. Европадан 12 та жамоа, Жанубий Америкадан 6 та, Африка, Осиё ва КОНКАКАФдан 4 тадан ва Океаниядан битта жамоа иштирок этади. Турнирнинг илк мезбони Америка Қўшма Штатлари бўлади.
ФИФА президенти Жанни Инфантино бу борада ўз фикрларини билдириб ўтди: “Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати профессионал клублар футболининг энг юқори чўққиси бўлади. АҚШ турнирнинг янги форматини ўтказиш учун идеал жой”.
Кичик мундиалнинг формати ҳали аниқланмаган. Жамоалар ҳар бирида тўрттадан жамоа бўлган 8 та гуруҳга бўлиниши ва камида 3 тадан ўйин ўтказиши тахмин қилинмоқда. Натижада, 8 та гуруҳ ғолиблари чорак финалга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йил охирида Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!