21:57 / 24.06.2023
365

Мбаппе соққа қилишга уста экан. У айёрона режа тузгани ошкор бўлди

Мбаппе соққа қилишга уста экан. У айёрона режа тузгани ошкор бўлди

Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши энг кўп муҳокама қилинаётган мавзуга айланди. Бир неча манбаларнинг таъкидлашича, 24 ёшли футболчи бу ёз “Реал”га ўтмайди. Бунга ўзига яраша сабаблар бор экан.

ПСЖ ўртадаги келишувга кўра, Килиан Мбаппе 2024 йилнинг ёзигача тузилган шартномани охиригача бажарса унга 150 миллион евро тўлаши керак. Бу сумманинг 90 миллиони футболчининг клубга содиқлиги учун бериладиган бонусдир.

Шу боис, Мбаппе ўзининг Париждан кетиш муддатини 2024 йилнинг ёзи, яъни ўзаро битим тугаган пайтга белгилаган эди. Мбаппе Париж клуби раҳбариятидан 150 миллион евро олганидан кейин эркин агент сифатида Мадридга йўл олади.

“Реал” раҳбарияти футболчи клуб таркибига бепул ўтадиган бўлса, унга 120 миллион евро миқдорида бонус ажратишни ва ҳар мавсум учун 30 миллион евро маош беришни ваъда қилган.

Режага кўра, Мбаппе бир 2024 йилнинг ёзида ҳар икки клубдан катта миқдорда бонусларни олишни режалаштирмоқда.

ПСЖни бунга уни ёзда 200 миллион еврога сотиб юбориб, халал беришга ҳаракат қилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе соққа қилишга уста экан. У айёрона режа тузгани ошкор бўлди