15:39 / 25.06.2023
216

Жамолиддин Раҳматуллаев U-17 Осиё Кубоги—2023 чорак финали ҳақида нималар деди?

Фото: Getty Images

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев U-17 Осиё Кубоги—2023 чорак финали доирасида ўтадиган Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эртанги ўйин ҳақида

Авваламбор ушбу босқичга етиб келган барча жамоаларни табриклайман. Чорак финал ўйинлари барча учун муҳим ҳисобланади. Ушбу ўйин Жаҳон Чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этади. Шу сабабли биз мазкур муҳим ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Футболчиларга мотивация бериш ҳақида

Биз ушбу турнирга жуда катта мотивация билан келганмиз. Йигитларда иштиёқ жуда юқори. Ўйиндан ўйинга жамоа ҳар томонлама ривожланиб бормоқда, эртага иштиёққа тўлиб майдонга тушамиз. Бу футболчилар бизнинг келажагимиз. Айтганимдек, уларнинг ўсишлари, фаолиятларида йирик турнирлар катта аҳамиятга эга.

Гуруҳ босқичи ва чорак финал ўйинлари ҳақида

Гуруҳ босқичи учрашувлари якунланди, энди эса бор эътиборимизни эртанги баҳсга қаратганмиз. Саудия Арабистонига қарши ўйинга бошқача ёндашув билан тайёргарлик кўрмоқдамиз. Масъулият ва совуққонлик билан керакли натижа учун майдонга тушамиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши ўйини 26 июнь куни 19:00 да старт олади. Ушбу учрашувда ғалаба қозонган жамоа ярим финалга чиқиш билан биргаликда Жаҳон Чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жамолиддин Раҳматуллаев U-17 Осиё Кубоги—2023 чорак финали ҳақида нималар деди?