Зинедин Зиданнинг фикрича, унга замонавий футболда тўп тепиш қийинроқ бўлар эди. У бу ҳақда қуйидаги фикрларни айтди.
"Авваллари футбол ҳозиргидек эмасди. Кўп нарсага фақат техника орқали эришиш мумкин бўлган. Менимча, айни вақтда бу қийинроқ.
Бугунги футбол бошқача ва агар мен ҳозир ўйнаганимда, эҳтимол, менинг жисмоний ҳолатим талаб даражасида бўлмасди", - деди "Реал"нинг собиқ бош мураббийи.
Сўнгги маълумотларга кўра, Зидан мураббийлик фаолиятини давом эттириш ниятида. Унга ПСЖ ҳамда Саудия Арабистони клубларидан таклифлар бор.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар