“Реал” раҳбарияти таркибни сақлаб қолиш борасида муаммога дуч келиши мумкин. Саудия Арабистони клублари мадридликларнинг тўрт футболчисини катта маош эвазига қўлга киритишга уриняпти. Бу ҳолат “Қироллик клуби”ни хавотирга сола бошлади, деб хабар тарқатди Defensa Central.
Манбанинг таъкидлашича, саудияликлар Карим Бенземани қўлга киритганидан кейин Лука Модрич ва Тони Кроосни ўзига оғдиришга ҳаракат қилмоқда. Бу юлдузлар бир неча бор уларга рад жавобини берганига қарамай, саудияликлар ортга чекинмаяпти.
Саудия клублари Модрич ва Кроосга қўшиб, Начо ва Лукас Васкесни ҳам трансфер қилиш йўлларини қидирмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, араб клублари трансферлар учун катта маблағ сарфламаслик мақсадида эркин агентга айланиш арафасида турган футболчиларни мўмай даромадли шартномалар билан ўзига жалб қилмоқда.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг