Жорий йилнинг 27 июнь куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида халқаро “Елорда кубоги” турнири старт олди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Мусобақанинг дастлабки кунида икки нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Аввалига -71 кг вазн тоифасида Нурислом Исмоилов мезбон Амангелди Нуржанга имкониятни бой берган бўлса, ушбу вазндаги бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Ҳавасбек Асадуллаев қозоғистонлик рақиб Аккаликов Сабиржандан устун келди.
28 июнь куни турнир доирасида уч нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилди. Уларнинг икки нафари ғалабага эришган бўлса, бир нафари турнирдаги иштирокини якунлади.
-80 кг вазн тоифасида Тўрабек Хабибуллаев ва Жасурбек Йўлдошев ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Бекзод Ҳамидов эса мезбон боксчига имкониятни бой берди.
-67 кг: Бекзод Ҳамидов - Сеитжан Рахат (Қозоғистон) – мағлубият;
-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Санжай (Ҳиндистон) – ғалаба;
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Шаббос Негматуллоев (Тожикистон) – ғалаба.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди