Ўзбекистон терма жамоаси олдинда турган расмий мусобақаларга тайёргарликни давом эттиради.
"Вакилларимиз сентябрь ойидаги ФИФА кунларида Болгарияга қарши учрашув ўтказиши режалаштирилганди. Бироқ мураббийлар штабининг қарорига кўра, вакилларимиз Америка Қўшма Штатларида йиғин ўтказадиган бўлди.
Сречко Катанец шогирдлари йиғин доирасида 10 сентябрь куни ФИФА рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган АҚШ миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушадилар. Учрашув Миссури штати Сент-Луис шаҳридаги "CityPark" стадионида бўлиб ўтади", – дея хабар берди ЎФА.
АҚШ – Ўзбекистон
10 сентябрь. 03:30 (Тошкент вақти)
“CityПарк” стадиони. Сент-Луис
Маълумот ўрнида, мазкур баҳс жамоалар ўртасидаги илк ўзаро ўйин ҳисобланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар