22:37 / 29.06.2023
354

Суперлига. "Андижон" "Пахтакор" майдонидан очко билан қайтадиган бўлди

Суперлига. "Андижон" "Пахтакор" майдонидан очко билан қайтадиган бўлди

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Пахтакор" ўз майдонида "Андижон"ни меҳмон қилди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Дастлаб, 53-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада Рубин Хебай олис масофадан гол уриб, мувозанатни тиклади. Беллашувда ҳисоб бошқа ўзгаргани йўқ.

Шу тариқа, "шерлар" очколари сонини 28 тага етказиб олди. Дурангдан қатъи назар улар жадвалда пешқадамлик қилмоқда. 19 очкоси бор "Андижон" 6-ўринга кўтарилиб олди.

"Пахтакор" - "Андижон" 1:0

Голлар: Ҳожиакбар Алижонов 53, - 1:0. Рубин Хебай 78, - 1:1 (Сардор Абдунабиев).

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достонбек Турсунов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 67), 10.Драган Черан, 14.Аббосбек Файзуллаев, 17.Достонбек Ҳамдамов (77.Дилшод Саитов, 46), 27.Сардор Собирхўжаев (88.Шаҳзод Азмиддинов, 82), 28.Диёр Холматов, 34.Фаррух Сайфиев.
Захира: 
1.Никита Шевченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 15.Гиорги Папава, 16.Рустам Турдимуродов, 30.Шаҳзодбек Раҳматуллаев.

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 4.Дилшоджон Комилов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов (23.Шерзод Эсанов, 65), 9.Леван Арвеладзе, 14.Абдураҳмон Комилов, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 21.Илдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (10.Илҳомжон Абдуғаниев, 65), 66.Илҳомжон Алижонов, 88.Нодари Кавтарадзе (11.Сардор Абдунабиев, 22), 99.Рубин Хебай (7.Бобурбек Фарҳодов, 90+4).
Захира: 
12.Моҳирбек Комилов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 19.Суҳроб Бердиев, 28.Исломбек Маматказин, 77.Иззатилло Абдулҳақов.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Андижон" "Пахтакор" майдонидан очко билан қайтадиган бўлди