Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги "Елорда кубоги" мусобақаси давом этмоқда.
Бугун мусобақа доирасида 5 нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангларини ўтказади.
Кун давомида қуйидаги боксчиларимиз рингга кўтарилишади:
-92 кг: Нусратбек Тоҳиров - Тогамбай Сагиндик (Қозоғистон)
-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Жехен Бибарис (Қозоғистон)
-60 кг: Миркомил Сайтохунов - Бекнур Ожанов (Қозоғистон)
-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Танглайтан Тохтарбай (Хитой)
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Илья Киссильев (Қозоғистон)
Жанглар Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Ўзбек боксчилари иштирокидаги баҳслар тахминан 14:40 дан сўнг старт олади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар