Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Бухоро" устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди

Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Бухоро" устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди

Сурерлиганинг 8-туридан ўрин олган (қолдирилган) "Навбаҳор" - "Бухоро" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув наманганликларнинг минимал, 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ҳисоб 81 дақиқага келиб очилди. Бурчакдан оширилган тўпни Милош Милович боши билан дарвозага йўллаб, дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, "лочинлар" Суперлига турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.

"Навбаҳор" – "Бухоро" 1:0

Гол: Милош Милович, 81 (1:0)

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев (31.Лука Чермель, 82), 8.Жасур Яхшибоев, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 27.Шаҳбоз Жўрабеков (11.Шоҳрўз Норхонов, 78), 77.Асадбек Собиржонов (17.Аброр Исмоилов, 46)

"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 5.Дилшод Жўраев (c), 9.Александр Касьян (28.Соҳиб Муҳаммадиев, 60), 14.Рустамжон Абдуҳамидов (24.Сардор Иззатов, 56), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 25.Аббосжон Отахонов (15.Обид Жўрабоев, 35), 70.Александар Станиславлевич, 80.Фарруҳжон Иброҳимов, 88.Всеволод Нихаев, 91.Асилжон Бегимқулов, 99.Жавоҳир Рўзиев (77.Файзулло Жуманқўзиев, 56)

Огоҳлантириш: Фарруҳжон Иброҳимов (23), Сардор Қобулжонов (39), Жасур Яхшибоев (45), Асилжон Бегимқулов (53), Жамшид Искандеров (87)

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар