09:18 / 02.07.2023
319

Португалиялик журналист: "Роналду дунёнинг энг ёмон диктатураси учун фойдали аҳмоққа айланди"

Португалиялик журналист: "Роналду дунёнинг энг ёмон диктатураси учун фойдали аҳмоққа айланди"

Саудия Арабистонидаги раҳбарлари туфайли Криштиану Роналдуни танқид қилишди.

Сиёсий фанлар магистри Энрике Рапосо Португалия терма жамоаси сардори Криштиан Роналдунинг Саудия Арабистони клуби бўлмиш "Ал Насср"га ўтиши ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

"Муаммо дунёдаги энг ёмон диктатура учун фойдали аҳмоққа айланган Роналдудан бошланади, у бошқалар учун ҳам диктатуранинг фойдали аҳмоғи бўлиш имкониятларини очиб берди.

У ерда Муҳаммад ибн Салмон ал Сауд (Саудия Арабистони бош вазири) деган инсон бор. У маҳаллий раҳбарлардан ҳокимиятни тортиб олиб, Саудияни ўзига хос Европа типидаги марказлашган диктатурага айлантиради. Буни эвазига у аёлларга баъзи ҳуқуқларни берди, аммо хоҳласа бир неча йилдан сўнг қайтариб олиши мумкин.

Футбол юлдузлари, болалар учун намуна бўладиганлар диктатура учун фойдали аҳмоққа айланаётганини кўриш бироз аламли. Европада 5, 6, 10 млн. евро ишлаб топаётганларга 50, 60, 70 млн. евро таклиф қилишяпти.

Европадаги ёшларнинг аҳволига қаранг, улар умидсиз. Ишчилар тоифасида иш йўқ. Франциядагиларнинг умидсизланаётганига боқинг. Ечими йўқ вазиятда қолаётган миллионлар ёшлар фонида 60 млн. евро топаётган футболчини муҳокам қилиш бироз сюрреалик" - деди Рапосо.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Португалиялик журналист: "Роналду дунёнинг энг ёмон диктатураси учун фойдали аҳмоққа айланди"