Бугун Суперлигада 8-тур қолдирилган ўйинлари давом эттирилади. "Нефтчи" Фарғонада "Насаф"ни қабул қилади. Учрашув старти соат 20:00 га белгиланган. Ўйинни "Спорт" телеканали орқали жонли эфирга узатиш режалаштирилган.
Яна бир ўйин Тошкентда бўлиб ўтади. Унда мезбон "Олимпик" жамоаси Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилади. Мазкур баҳс ҳам соат 20:00 да бошланади. Ушбу ўйинни "Спорт 2" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар