Инглиз футболи юлдузи ҳам Саудияга кетмоқда

Инглиз футболи юлдузи ҳам Саудияга кетмоқда

«Ливерпул»нинг собиқ футболчиси, «Астон Вилла» ва «Рейнжерс» собиқ бош мураббийи Стивен Жеррард Саудия Арабистони «Ал-Иттифоқ» клубининг таклифини қабул қилган. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, дастлаб англиялик мутахассис ишлашдан бош тортди, аммо Саудия клуби вакиллари Жеррардга иккинчи таклиф билан чиқишди ва уни жамоани бошқаришга кўндиришган. «Ал-Иттифоқ» бошлиқлари Жеррардга жамоани юлдуз футболчилар билан тўлдиришга ваъда беришди.

Эслатиб ўтамиз, англиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи "Астон Вилла" эди. У 2022 йилнинг октябрида клубдан бўшатилган эди. Бунгача Стивен «Рейнжерс»да ишлаган.

ОАВда унинг «Кристал Пэлас» бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони чемпионатида Криштиану Роналду ва Карим Бензема тўп сурмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар