“Челси”да таркибни тозалаш ишлари жадал давом этмоқда. “Аристократлар” июнь ойида бир ннча футболчидан қутилишни уддалади.
Маълумотларга қараганда, бош мураббий Маурисио Почеттино июль ойида яна етти нафар футболчини трансферга қўйишга қарор қилган.
Express нашрининг ёзишича, мураббийлар штаби келаси мавсумда Ромелу Лукаку, Пьер-Эмерик Обамеянг, Кристиан Пулишич, Каллум Хадсон-Одои, Сесар Аспиликуэта, Трево Чалоба ва Марк Кукурельяга ўйин амалиёти бермайди.
Клуб раҳбарияти бу футболчилар трансферидан келадиган маблағни Почеттино танлаган янги ижрочиларни олишга йўналтиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар