
Таниқли журналистлар Хесус Карлос Мартинес ва Франсуа Галлардо “Реал” клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олгани ҳақида хабар тарқатди.
Манбаларнинг таъкидлашича, олди-сотди масаласи тўлиқ ёпилган. Мадридликлар бу трансфер учун 224+56 миллион евро шаклида пул тўлайди. Бу жаҳон футболи тарихидаги энг катта трансфер бўлади.
Аввалроқ, 6 ёки 7 июль куни “Реал” Мбаппе трансферини расман эълон қилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилган эди. Энди бу тахмин ўз тасдиғини топиши кутиляпти.
Ҳозирча, футбол тарихида энг қиммат трансфер эгаси Неймар ҳисобланади. ПСЖ бу ўйинчи учун 2017 йили “Барселона”га 222 миллион евро тўлаган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.