ПСЖ раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг клуб билан шартномани узайтирмаслиги ҳақидаги хабарномасига алам билан жавоб қайтарди. Бу ҳақда Франциянинг машҳур L'Equipe нашри хабар тарқатди.
- Жуда катта лойиҳани муҳокама қилганимиз, Европа ва Франциядаги қонунчилик чекловлари ва трансфер бозоридаги вазиятдан келиб чиқиб, уни қисман амалга ошира олганимиз рост.
Вазият тўлиқ бизнинг назоратимизда эмас. Шунга қарамай, биз сенинг барча талабларингни қондиришга ҳаракат қилиб келгандик. Биз сендан бошқа ҳеч қайси ўйинчига бундай имконият бермас эдик, - дейилади жавоб хатида.
Манбанинг таъкидлашича, мактубда раҳбарияти Мбаппенинг ҳаракатларидан норозилиги билдирган ва унинг кетиш ҳақидаги мурожаати клубга қанча миқдорда зиён келтиргани келтирилган.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг