12:17 / 09.07.2023
206

"UFC 290" турнири натижалари: Чемпионлар учун "қўрқинчли тушга" айланган кеча

"UFC 290" турнири натижалари: Чемпионлар учун "қўрқинчли тушга" айланган кеча

Бугун тонгда "UFC 290" турнири бўлиб ўтди. Кўплаб қизиқарли ва кутилмаган жангларни гувоҳига айландик. Жумладан, ўрта вазн тоифаси собиқ чемпиони Роберт Уиттакер ЖАР вакили Дрикус дю Плессига техник нокаут эвазига мағлуб бўлган бўлса, супер енгил вазн чемпиони Брендон Морено бразилиялик Александре Пантояга очколарга кўра, имкониятни бой бериб қўйди.


Қуйида, тўлиқ натижалар билан танишишингиз мумкин.

Асосий кард:

Ярим енгил вазн (65,8 кг):

+Александр Волкановски (Австралия) – Яир Родригес (Мексика) - Волкановски 3-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Супер енгил вазн (56,7 кг):
Брендон Морено (Мексика) – Александре Пантоя (Бразилия) - Пантоя очколарга кўра, ғолиб чиқди.

Ўрта вазн (83.9 кг):
Роберт Уиттакер (Австралия ) –Дрикус Дю Плесси (ЖАР) - Плесси 2-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Енгил вазн (70,3 кг):
Дэн Хукер (Янги Зелландия) – Жалин Тёрнер (АҚШ) - Хукер очколарга кўра, ғолиб чиқди.

Ўрта вазн (83,9 кг):
Бо Никал (АҚШ) – Валентайн Вудберн (АҚШ) - Никал 1-раундда нокаут билан зафар қучди.

Ярим ўрта вазн (77,1 кг):
Робби Лоулер (АҚШ) – Нико Прайс (АҚШ) - Лоулер 1- раундда нокаут билан ғалаба қозонди.

Прелим кард:

Минимал вазн (52 кг):
Ясмин Яореги (Мексика) — Денис Гомес (Бразилия) - Гомес 1-раундда техник нокаут билан зафар қучди.

Ярим оғир вазн (93 кг):
Жимми Крут (Австралия)  — Алонсо Менифилд (АҚШ) - Менифилд 2-раундда бўғиш услуби билан ғалаба қозонди.

Ярим оғир вазн (93 кг):
Витор Петрино (Бразилия)— Марчин Прачнио (Польша) - Петрино 3-раундда бўғиш услуби билан ғалаба қозонди.

Ўта енгил вазн (61,2 кг):
Камерон Саймон (ЖАР) — Теренс Митчелл (АҚШ) -Саймон 1-раундда техник нокаут билан ғолиб чиқди.

Енгил вазн (70,3 кг):
Шеннон Росс (Австралия) — Хесус Сантос Агилар (Мексика) - Агилар 1-раундда нокаут билан ғалабага эришди.

Енгил вазн (70,3 кг):
Камуэла Кирк (АҚШ)— Эстебан Рибович (Аргентина) - Рибович ҳакамларнинг якдил қарорига кўра зафар қучди.

Супер енгил вазн (56,7 кг):
Татсуро Тайра (Япония) — Эдгар Чайрес (Мексика) - Тайра ҳакамларнинг қарорига кўра, ғолиб чиқди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "UFC 290" турнири натижалари: Чемпионлар учун "қўрқинчли тушга" айланган кеча