date
views 138

Нодирбек Абдусатторов америкалик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Фото: Шахмат федерацияси

Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирининг тўртинчи босқичи ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақанинг 1-дивизионида Нодирбек Абдусатторов чорак финалда америкалик Уэсли Сога қарши дона сурди. 5 та партия якунларига кўра, Нодирбек 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

Абдусатторов ярим финалда америкалик Левон Аронянга қарши ўйнайди. Иккинчи ярим финалда Фабиано Каруана ва Магнус Карлсен ўзаро ҳисоб-китоб қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нодирбек Абдусатторов америкалик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди