12:33 / 12.07.2023
217

Нодирбек Абдусатторов финалда Магнус Карлсенга қарши

Нодирбек Абдусатторов финалда Магнус Карлсенга қарши

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича нуфузли Aimchess Rapid онлайн турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Кеча мусобақада 1/2 финал учрашувлари ўтказилди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2703) финал остонасида АҚШ шарафини ҳимоя қилиб келаётган Левон Аронян (2743)га қарши дона суриб, номдор рақибини 2,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Икки партияда гроссмейстеримизнинг қўли баланд келган бўлса, яна бирида дуранг қайд этилди.

Иккинчи ярим финал жуфтлигида эса шахмат қироли Магнус Карлсен (2829) америкалик Фабиано Каруано (2752) устидан 2,5:1,5 ҳисобида зафар қучди.

Энди бош соврин учун Нодирбек Абдусатторов ва Магнус Карлсен ўзаро ҳисоб-китоб қилишади.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз турнирнинг чорак финалида АҚШлик Уэсли Сони 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нодирбек Абдусатторов финалда Магнус Карлсенга қарши
ePN