13:00 / 13.07.2023
185

Мбаппе: Мен ҳам вақтида Роналду ва Мессини маломат қилгандим

Мбаппе: Мен ҳам вақтида Роналду ва Мессини маломат қилгандим

Килиан Мбаппе футбол жамоатчилиги диққат марказида турибди. Унинг ПСЖ билан муносабатларига тўлиқ ойдинлик киритилгани йўқ. 24 ёшли ҳужумчи фаолияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- Одамлар менинг натижаларимни пастга уришяпти. Лекин мен уларни айбламайман. Ўзим ҳам авваллари Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга худди шундай қилганман.

Францияда одамлар қандай улғайганимни, ПСЖ ва Франция терма жамоаси учун қандай ўйнаганимни кўрди. Мен кўп гол урдим.

Мен ҳали ёшман ва профессионал футболчи бўлишдан олдин Лионель Месси ва Криштиану Ронаодунинг учрашувларини кўрдим, уларнинг хатти-ҳаракатларини етарлича баҳоламаган, уларнинг буюклигини тан олмаган эдим, - деди Килиан Мбаппе.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе: Мен ҳам вақтида Роналду ва Мессини маломат қилгандим
ePN