date
views 162

Екатерина Воронина уч карра Осиё чемпионига айланди

Фото: МОҚ

Таиландда енгил атлетика бўйича 2023 йилги Осиё чемпионати давом этмоқда.

15 июль куни кўпкураш йўналиши бўйича мусобақада Ўзбекистон вакили Екатерина Воронина олтин медалига сазовор бўлди.

Спортчи 100 метрга тўсиқлар оша югуриш дастурида 14.62 сония (892 очко), баландликка сакрашда 1.77 метр (941), ядро улоқтиришда 13.19 метр (740), 200 метрга югуришда 25.13 сония (875), узунликка сакрашда 6.07 метр (871), найза улоқтиришда 51.87 метр (896) ва 800 метрга югуришда 2:15:68 дақиқа (883) қайд этиб, жами 6098 очко жамғаришга эришди.

Осиё чемпионати 16 июлга қадар давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Екатерина Воронина уч карра Осиё чемпионига айланди