Бугун Таиланднинг Пукет шаҳрида профессионал бокс бўйича "Чемпионлар оқшоми" турнири ўтказилмоқда.
Эътиборлиси, мазкур жанг оқшомида 3 нафар вакилимиз рингга кўтарилди. Дастлаб, -51 кг вазн тоифасида Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматов испаниялик Мартин Молина Сальвадорни мағлуб этди.
Шунингдек, -63,5 кгда Мужибилло Турсунов қозоғистонлик Муҳаммедсабир Базарбай Уулу, -71 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауо устидан ғалабани тантана қилди. Уларнинг ҳар бири 10000 АҚШ долларидан пул мукофотини қўлга киритди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар