
"Бавария" футболчиси Садио Мане фаолиятини Криштиану Роналду ва Жалолиддин Машарипов тўп тепадиган "Ан-Наср" жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг "Ariadhiah" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, мюнхенликлар Мане билан хайрлашишга тайёр. Футболчи ва Саудия клуби вакиллари 1-2 кун ичида музокараларга киришади ва эҳтимолий трансферни муҳокама қилади.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Садио Бундеслиганинг 25 ўйинида 7 гол ва 5 ассист қайд этишга муваффақ бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 